Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Март
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Гулчеҳра Саъдуллаева “Зайнабнинг Отабекни ўпиш саҳнасида” қандай қийналгани ҳақида сўзлаб берди

0

Машҳур актриса Гулчеҳра Саъдуллаева яқинда “Ўткан кунлар” сериалидаги Зайнаб ва Отабек саҳнаси ҳақида ўз тажрибасини очиқ айтди. Актрисага саҳнадаги ўпиш эпизоди қандай суратга олингани ҳақида савол берилди.

Суҳбатда сўралганда:

“Битта эпизод бор, Зайнаб Отабекни ўпиши керак эди. Сиз роса қийналгансиз, йўқ дегансиз, ъота-онам қарши чиқадиъ дегансиз, лекин Марям Ёқубова нимадур деганларидан кейин ижро этгансиз, шуни қандай қилгансиз?”

Гулчеҳра шундай жавоб берди:

“Рашк қилиб ўпинг дийишса, ўтириб йиғлаганман. Ўпмиман, йўқ, йўқ, онам билан бувим ўлдириб қўяди, ўпмиман деганман. Икки соат ўтиришган, 40 та одам нима қилишни билмай, ҳайрон қолишган. Ўлмас ака, ъмани алдавотти сан, мани синглимсан, сени ўлимдан қутқариб қолдимъ, деб айтганда ҳам, мен йўқ, ўпмиман деб турвоганман. Марям Ёқубова секин келиб битта нарсани қулоғимга айтганларидан кейин, қанақа қилиб югуриб бориб Отабекни бағрига ўзимни отганимни билмий қолдим.”

Актрисанинг бу очиқ ва самимий ҳикояси мухлислар орасида катта қизиқиш уйғотди. Кўпчилик унинг саҳнага бўлган ҳиссий ёндашуви ва драматик тайёргарлигини юқори баҳолади. Бу саҳна нафақат сериал мухлислари, балки бошқа томошабинлар учун ҳам унутилмас лаҳзалардан бири бўлди.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса