Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Март
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Самарқандда “СССРнинг сўнгги фуқароси” ID-карта олди

0

Бугун, 14 март куни Адлия вазирлиги томонидан СССР паспорти билан яшаб келган аёлга ID-карта тақдим қилинди. Бу ҳақда вазирликнинг Telegram-каналида хабар берилди.

Маълум қилинишича, 1972 йил 21 декабрда Нурота туманида туғилган Онархол Кубаева бир муддат Қўшработ тумани Қувкалла маҳалласида истиқомат қилган. У 1992 йилда Пайариқ туманидаги Накурт маҳалласига келин бўлиб кўчиб ўтган.

Адлия вазирлиги маълумотига кўра, фуқаро узоқ йиллар давомида собиқ иттифоқ – СССР паспорти билан яшаган. Бу эътиборсизлик ва оилавий шароитларнинг чекли бўлиши билан боғлиқ бўлган. Шунингдек, у шу вақтгача маҳалла фуқаролар йиғини, ички ишлар органлари ёки ФҲДЙ бўлимларига мурожаат қилмаган.

Мазкур ҳолат аниқлангач, Қўшработ ва Пайариқ туман адлия бўлимлари ҳамда Пайариқ туман ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими ҳамкорликда зарур чораларни амалга оширди. Натижада 2026 йил 14 март куни Онархол Кубаевага Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг ID-картаси расман тақдим қилинди.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса