Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Март
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

“Ўзбекистонга Switchblade русумидаги учар таксилар қачон келади?”

0

Ўзбекистонга Switchblade туридаги учар таксилар 2028 йилдан 2030 йилга қадар олиб келинади. Бу ҳақда Air Tashkent авиакомпанияси вице-директори Анвар Сулаймонов “Ўзбекистон 24” телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, ҳозирги пайтда АҚШнинг Samson Sky компанияси билан сертификатлаш жараёни амалга оширилмоқда. Air Tashkent’нинг 10 дан ортиқ ходими Samson Skyда малака ошириб қайтгач, техник хизмат кўрсатиш бўйича фаолият олиб боради.

“Air Tashkent билан Samson Sky имзолаган шартномага асосан, уч турда маҳсулот чиқариш режалаштирилган. Биринчи тур бензинли двигательли таксилар. Иккинчиси — электр двигательли. Учинчиси — қуёш панели орқали ҳаракатланадиган учар такси. Улар 800 километргача парвоз қила олади. Масалан, Тошкентдан 3–4 соатда Урганчга етиш мумкин”, деди Анвар Сулаймонов.

Учар таксининг сиғими уч кишидан етти кишигача бўлади. 130 метрлик жой бўлса, у парвозга тайёр учар таксига айланади. Бундай транспорт ҳавога кўтарилиши учун 3 дақиқа вақт керак. Ичида совитиш тизими, навигация ва автопилот мавжуд.

“Бу учар такси муҳитдан қатъий назар, ҳар қандай об-ҳаво шароитида парвоз қила олади. Автопилот орқали ҳайдовчисиз ҳам ҳаракатланиши мумкин, лекин хавфсизлик учун ҳайдовчи пультда бўлиши шарт”, дея таъкидлади Сулаймонов.

Хабарда айтилишича, лойиҳанинг босқичма-босқич амалга оширилиши яқин келажакда мамлакат бўйлаб учар таксиларни оддий манзарага айлантириши кутилмоқда.

Февраль ойида Air Tashkent АҚШнинг Samson Sky компаниясидан 300 та Switchblade русумли учувчи автомобиль сотиб олиш бўйича келишувга эришгани маълум қилинган эди.

Samson Sky — АҚШдаги инновацион технология компанияси бўлиб, учувчи автомобильлар ишлаб чиқади. Компания Орегон штатда жойлашган.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса