Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Март
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Нилуфар Усмонова янги клип устида ишламоқда (видео)

0

Хонанда Нилуфар Усмонова янги қўшиқ ва клип устида иш олиб бораётганини маълум қилди. У ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига клип суратга олиш жараёнидан лавҳаларни акс эттирган видео пост жойлаб, мухлисларини янги ижодий янгилик билан хабардор қилди.

Хонанда ушбу видео остига «Coming soon» деб ёзиб қолдириб, янги қўшиқ ва клип яқин кунларда тақдим этилишини билдирди.

Шунингдек, Нилуфар Усмонова яна бир постида клип суратга олиш ишлари қаерда ва қандай шароитда олиб борилаётгани ҳақида ҳам маълумот берди. Унда хонанда шундай деб ёзган:

«Совуққа қарамай, Сўқоқда ишлаяпмиз. Катта жамоа ва катта меҳнат. Режиссёр Шерзод Умаров билан ишлаш эса алоҳида завқ. Тез орада янги клипни бирга кўрамиз».

Маълумки, Сўқоқ табиати ва манзаралари билан машҳур ҳудудлардан бири ҳисобланади. Шу боис мухлислар янги клип табиат қўйнида суратга олинаётганини кўриб, уни алоҳида қизиқиш билан кутаётганини билдирмоқда.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ва мухлислар ушбу янгиликни илиқ кутиб олишди. Изоҳларда кўпчилик хонанданинг янги ижодини интиқлик билан кутаётганини ёзиб, унга омад ва муваффақият тилашган.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса