Марказий Осиёда қайси давлат Эрондаги вазиятдан энг кўп қийналади?
0
RANXiGS мутахассиси Анатолий Тихоновнинг таъкидлашича, Тожикистон 2025 йилнинг биринчи ярмида Теҳрондан $600 миллионлик маҳсулот харид қилган.
Чекланган имкониятларга эга бўлган республика учун бу миқдор озиқ-овқат хавфсизлиги нуқтаи назаридан сезиларли аҳамиятга эга.
@SputnikTj маълумотига кўра, Яқин Шарқдаги можаро натижасида минтақада логистика ва суғурта харажатларининг ошиши кутилмоқда. Марказий Осиё мамлакатлари учун Эрон дунё океанига чиқишдаги асосий йўллардан бири сифатида муҳим роль ўйнайди.
Мутахассислар фикрича, айниқса Тожикистон ушбу вазиятдан энг кўп таъсир кўриши мумкин, чунки унинг иқтисодий ва транспорт имкониятлари чекланган.
