Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Март
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида газ вақтинча узилади

0

Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида 17 март куни табиий газ таъминотида вақтинчалик узилишлар кузатилади. Бу ҳақда "Ҳудудгаз Пойтахт" газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабар берди.

Режалаштирилган техник ишларга кўра, Мирзо Улуғбек, Олмазор, Учтепа ва Янгиҳаёт туманларининг айрим маҳалла ва кўчаларида газ таъминоти маълум вақт давомида тўхтатилади. Жумладан, Мирзо Улуғбек туманидаги "Яланғоч" маҳалла фуқаролар йиғини Шўртепа 2-тор кўчасида соат 10:00 дан 12:00 гача, Мевазор маҳалласидаги Қува кўчасида эса соат 11:00 дан 13:00 гача табиий газ етказиб бериш вақтинча чекланади.

Шунингдек, Олмазор туманидаги Чустий маҳалласида, Учтепа туманидаги Ўрикзор ТҲАЙ кўчасида ва Янгиҳаёт туманидаги Ҳўжа Учқун кўчасида ҳам соат 11:00 дан 13:00 гача газ таъминоти вақтинча узилади.

Таъмирлаш ишлари газ тармоқларини техник жиҳатдан соз ҳолатда сақлаш, эҳтимолий носозликларнинг олдини олиш ва истеъмолчиларга хавфсиз ҳамда барқарор газ етказиб бериш мақсадида амалга оширилмоқда. Ишлар якунлангач, барча ҳудудларда табиий газ таъминоти босқичма-босқич тикланади.

"Ҳудудгаз Пойтахт" истеъмолчилардан юзага келган вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраб, кўрсатилган вақт оралиғида эҳтиёткор бўлишни сўради.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса