Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Март
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Қашқадарёда қидирувдаги йигит аёл кўринишида яширинган ҳолатида қўлга олинди

0

Қарши шаҳрида ички ишлар ходимлари қидирувда бўлган йигитни аёл қиёфасида ҳаракатланаётган пайтида қўлга олишди. Бу ҳақда 14 март куни Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, вилоятда хавфсиз ва соғлом жамиятни таъминлаш бўйича профилактик тадбирлар олиб борилаётган эди. Жараёнда жамоат хавфсизлигини сақлаш ходимлари Жиноят кодексининг 228 ва 168-моддаларига мувофиқ қидирувда бўлган 25 ёшли Р.Ж.ни ҳибсга олди.

Йигит Қарши шаҳрида яшаган ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар назаридан четда қолиш мақсадида ўз кўринишини ноодатий тарзда ўзгартириб юрган. У аёлларга хос кийимлар кийиб, атрофдагиларга ҳам, баъзи ҳолларда танишларига ҳам ўзини танитмасликка ҳаракат қилган.

“Бироқ тажрибали патрул-пост батальони ходимлари синчковлиги туфайли бу ҳолат шубҳа уйғотди. Текширувда унинг шахси аниқланиб, қидирувда экани маълум бўлди. Ҳозирда ушбу фуқаро ушланиб, вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилди”, дейилади хабарда.

Жиноят кодексининг 228-моддасида ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш учун жазо назарда тутилган. Моддага асосан, БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача жарима, ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари, ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари белгиланган.

168-модда эса фирибгарлик билан боғлиқ жазони белгилайди. Унга кўра, БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача жарима, икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари, бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш каби жазолардан бири қўлланиши мумкин.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса