Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Март
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Президент Тошкентда Ислом цивилизацияси марказининг очилишида қатнашди

0

Президент Шавкат Мирзиёев 17 март куни Тошкентда Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди.

Марказ майдони ва қамровига кўра, дунёда ислом тарихи, маданияти ва цивилизацияларини ўрганиш ҳамда тарғиб этишга қаратилган йирик мажмуалардан бири ҳисобланади. У Тошкентнинг машҳур Ҳазрати Имом мажмуаси ҳудудидаги 10 гектар майдонда барпо этилган. Бино уч қаватдан иборат бўлиб, узунлиги 161 метр, эни 118 метрни ташкил этади. Гумбазининг баландлиги 65 метр, умумий фойдаланиш ҳудуди эса 42 минг квадрат метрдан зиёд. Бу каби ноёб кўрсаткичлар уни “Гиннесснинг рекордлар китоби”га киритиш учун ҳам асос бўлмоқда.

Марказ қадимий ва миллий меъморчилик анъаналари асосида қурилган бўлиб, унга тўрт томондан – тўрт асосий портал орқали кириш мумкин. Ушбу порталлар ва бинонинг ташқи равоқлари илм-маърифат, бағрикенглик, инсонийлик ва ота-онага ҳурмат мазмунидаги Қуръон оятлари ҳамда ҳадислар билан безатилган.

Қуйи қаватда болалар учун махсус платформа, реставрация ҳамда электрон нусха олиш лабораторияси, музей экспонатлари ва нодир қўлёзмаларни сақлаш фондлари, замонавий кафетерий ва музей вестибюллари жойлашган.

Биринчи қаватдан қарийб 8 минг 350 квадрат метрлик кўргазма залига эга музей ва 550 ўринли анжуманлар зали ўрин олган. Иккинчи қаватда эса қўлёзма ва тошбосма манбалар, босма ва электрон адабиётлар фондига эга кутубхона, ўқув заллари, шунингдек, халқаро ташкилотлар ва илмий муассасалар учун шароит яратилган.

Президент яратилган шароитлар, бой экспозициялар ва янги ташаббуслар билан танишди. Қуръони карим залига кириб, мазкур масканда яратилган маънавий муҳит ва ноёб экспозицияларни кўздан кечирди.

Гумбаз остида махсус мэппинг голограммаси яратилган бўлиб, унда аввал коинот тасвири намоён бўлади, осмондаги юлдузлар жилоланади. Гумбаз остидаги юлдузлар композицияси Тошкент осмонида тунда кўринадиган юлдузлар харитаси асосида шакллантирилган. Уларни ифода этиш учун 90 дона “сваровски” тоши ва 650 дан ортиқ чироқлардан фойдаланилган.

Бу ерда Усмон Мусҳафи билан бир қаторда юртимизга тегишли бўлган, турли сулолалар даврида яратилган 114 та нодир Қуръон қўлёзмаси жамланган. Улар орасида сомонийлар, қорахонийлар, ғазнавийлар, темурийлар, шайбонийлар ва бошқа даврларга мансуб ноёб нусхалар бор.

Шундан сўнг, президентга музейга ташриф буюрувчи меҳмонларга юқори сифатли хизмат кўрсатишни ташкил этиш ишлари тақдимот қилинди. Марказ қисқа муддат ичида халқаро нуфузли ташкилотлар ва нашрлар томонидан эътироф этилаётгани таъкидланди. Хусусан, марказ Франциянинг Авиценна мукофотига сазовор бўлган, АҚШдаги Смитсон институтининг “Smithsonian Magazine” нашри талқинига кўра, 2026 йилда дунёда энг катта қизиқиш билан кутилган 10 та музейдан бири сифатида эътироф этилган. Шунингдек, “Condé Nast Traveler” нашри уни 2026 йил июнь ойида ташриф буюриш мумкин бўлган музейлар рўйхатига киритган, BBC Travel эса дунёдаги энг кўп кутилган музейлар қаторига қўшган.

Халқаро ISO стандартлари асосида экспонатлар рақамлаштирилиб, ягона электрон платформага жойлаштирилган. ЮНЕСКО ва ИКОМ талаблари, шунингдек, жаҳоннинг энг машҳур музейлари тажрибаси асосида экспонатларнинг 8 йўналишдаги этикетаж эталонлари ва таснифлари яратилган. Ҳар бир экспонатга QR-кодлар жойлаштирилиши натижасида ташриф буюрувчилар мобил телефон ёки планшет орқали уларнинг видео ва аудио контенти билан дастлаб 3 тилда, кейинчалик эса 8 тилда танишиш имконига эга бўлади. Шунингдек, Британия, Лувр ва Метрополитан музейларидаги каби роботгидлар, планшетлар орқали видео ва аудио танишув, аудиогидлар, радиогидлар ва йўналиш кўрсатувчи қулоқчинлардан фойдаланиш кўзда тутилган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, марказга бир кунда ўртача 5 минг нафарга яқин сайёҳ келиши кутилмоқда. Марказ ва музейнинг халқаро стандартлар асосида тўлақонли фаолият юритиши учун 400 дан зиёд ходим талаб этилиши, айни пайтда махсус тайёргарликдан ўтган 100 дан ортиқ назоратчи ва 30 дан зиёд экскурсоводлар фаолият юритаётгани, 10 та давлатдан ташриф буюрувчи сайёҳлар учун алоҳида гид матнлари ишлаб чиқилгани ҳам қайд этилди.

Шундан кейин давлат раҳбари марказ биносининг иккинчи қаватида Ўзбекистон мусулмонлари идораси фаолияти учун яратилган шароитлар билан танишди. Марказ кутубхонасини кўздан кечирди.

Кутубхонанинг умумий майдони 3 минг 105 квадрат метрни ташкил этади. Ҳозирги вақтда унинг фонди 45 минг 150 тадан зиёд адабиётни қамраб олган бўлиб, шундан 2 минг 609 таси нодир нашрлардан иборат. Бундан ташқари, кутубхонада 350 мингта электрон адабиёт мавжуд. У бир вақтнинг ўзида 310 нафар фойдаланувчига хизмат кўрсатиш имкониятига эга. Олимлар ва профессорлар учун алоҳида 4 та хона ташкил қилиниб, уларнинг илмий фаолият олиб бориши учун барча замонавий техника ва қулайликлар яратилган.

Шундан кейин президент марказ ҳузурида ташкил этилган халқаро илмий-маърифий платформа фаолияти билан танишди. Марказга ҳадя этилган ва хориждан харид қилинган қимматбаҳо тарихий артефактлар кўргазмаси билан ҳам танишди.

Президент топшириғига мувофиқ, хориждаги маданий бойликларни Ўзбекистонга қайтариш ишлари изчил олиб борилмоқда. Ўтган йилда Буюк Британиядаги “Sotheby’s” ва “Christie’s” каби аукцион уйлари, арт-дилерлар ва шахсий коллекционерлардан 700 дан ортиқ артефактлар сотиб олинган. Шунингдек, турли муассасалар, ташкилотлар ва ҳомийлар томонидан 1000 дан ортиқ буюмлар ҳадя қилинган. Уларнинг асосий қисми биринчи қаватдаги музейга жойлаштирилган.

Президентга темурийлар даври кулолчилик намуналари, Мадина шаҳрида пайғамбар қабри устига ёпилган XIX асрга мансуб ипак ёпинчиқ, Каъба эшиги устида осилган хизоманинг тарихий намунаси, катта ҳажмли “она-сўзана”, Амир Темур даврида кўчирилган йирик Умар Ақтоъ Қуръонининг парчалари, темурийлар даври архитектура ёдгорликларига тегишли кошин бўлаклари, бобурийлар даврига мансуб қурол-аслаҳа, дубулға, қалқон, қилич ва совут парчалари ҳақида ҳам ахборот берилди.

– Бугун ўзлигимизни англаш йўлида катта тантана бўлди. Минг шукрки, тўққиз йил давомида ният қилиб, изланиб, ҳаракат қилиб, халқимизнинг кимлигини, тарихимизни ҳаққоний акс эттирадиган мажмуани барпо этдик. Бу ерга келган ҳар бир инсон, айниқса ёшларимиз, қандай аждодлар авлоди эканимизни билиши, англаши керак. Бу улкан лойиҳа оддий бир чизма эмас. Уни юрак чизган, меҳр чизган, орзу ва армонлар чизган. Қуръони карим сақланадиган муқаддас зал ҳам шунчаки яратилган эмас. У юракдан туғилган, халқимизнинг орзу-интилишлари ва буюклигини намоён этиш истагидан пайдо бўлган маскандир. Бу лойиҳа буюк халқимизнинг асл қиёфасини рўёбга чиқаришга қаратилган эзгу ниятлар маҳсулидир, – деди президент.

Ташриф якунида давлат раҳбари Ислом цивилизацияси марказининг Фахрий меҳмонлар китобида дастхат қолдирди.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса