Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Март
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Америкалик актёр Чак Норрис 86 ёшида оламдан ўтди

0

Америкалик актёр ва жанг санъати устаси Чак Норрис 86 ёшида вафот этди. Бу ҳақда “Variety” унинг яқинларига таяниб маълум қилди.

Маълумотларга кўра, актёр кеча, 20 март куни оила аъзолари даврасида вафот этган. Расмий равишда ўлим сабаби очиқланмаган. Хорижий оммавий ахборот воситалари қайд этишича, бу соғлиғи кенг кўламда ёмонлашиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Чак Норрис жангари фильмлар ва телесериаллар юлдузи сифатида бутун дунёда машҳур бўлган. Унинг энг машҳур ишлари сирасига Брюс Ли билан бирга суратга тушган “Аждарҳо йўли” фильми ҳамда “Жасур Уокер: Техасча адолат” (Walker, Texas Ranger) сериали киради.

У каратэ бўйича кўп карра чемпион бўлган, “Chun Kuk Do” номли шахсий жанг санъати тизимини асос солган ва узоқ йиллар мобайнида экшн жанрининг энг машҳур сиймоларидан бири бўлиб келган.

Сўнгги йилларда актёр фаол ҳаёт тарзини олиб борган, машғулотлари билан бўлишган ва омма олдига кам кўринган. Шунингдек, у интернетда тарқалган “Чак Норрис ҳақидаги фактлар” мемлари қаҳрамонига айланиб, “енгилмас” қаҳрамон образини мустаҳкамлаган эди.

Маълумот учун, Чак Норрис 1940 йил 10 мартда АҚШда туғилган. У ҳарбий ҳаво кучларида хизмат қилган ва шундан сўнг жанг санъатлари ҳамда кино фаолиятини бошлаган. Энг катта машҳурликка 1980–1990 йиллардаги жангари фильмлар ва телесериаллардаги роллари орқали эришган.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса