Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Март
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23
24
25
26
27
28
29
30
31

Эрон можароси фонида Ҳиндистонда гўнгга талаб кескин ошди

0

Эрон атрофидаги кескин вазият ортидан юзага келган газ танқислиги Ҳиндистонда ноодатий ҳолатни юзага чиқарди. Энергия таъминотидаги узилишлар фонида мамлакатда муқобил ёқилғи манбаларига бўлган талаб кескин ошиб бормоқда.

Хусусан, Ҳиндистонда қорамол гўнгига бўлган эҳтиёж сезиларли даражада ортгани қайд этилмоқда. Бу эса аҳолининг анъанавий ва арзон энергия манбаларига мурожаат қилаётганини кўрсатади.

Маълумотларга кўра, Ҳормуз бўғози орқали юк ташувчи кемаларнинг ҳаракати секинлашгани ёки айрим ҳолатларда тўхтаб қолиши глобал энергия таъминотига жиддий таъсир кўрсатмоқда. Бу эса, ўз навбатида, газ ва нефт нархларининг ошишига олиб келмоқда.

Ҳиндистон эса суюлтирилган табиий газнинг қарийб 50 фоизини айнан ушбу стратегик йўналиш орқали импорт қилади. Шу сабабли минтақадаги ҳар қандай беқарорлик мамлакатнинг энергия хавфсизлигига бевосита таъсир кўрсатмоқда.

Мутахассислар фикрича, бундай шароитда муқобил энергия манбаларига талаб ортиши табиий ҳол ҳисобланади. Қорамол гўнги эса қишлоқ ҳудудларида кенг қўлланиладиган биогаз ишлаб чиқариш учун муҳим хомашё ҳисобланади.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса