Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Март
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25
26
27
28
29
30
31

Термизда картошка кўринишидаги гиёҳвандлик моддаси фош қилинди

0

Сурхондарё вилояти, Термиз туманида яшовчи 2001 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги “МАН” русумли юк машинаси Афғонистондан “Термиз-автомобиль йўли” халқаро ўтказиш пунктига кириб келганида Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ва Божхона идоралари ходимлари томонидан белгиланган тартибда текширув ўтказилди.

Кўрик вақтида юк машинасида картошка маҳсулотлари мавжудлиги аниқланиб, уларни синчковлик билан текшириш давомида, картошка шаклида тайёрланган 222 дона бўлакдан иборат, жами 72 кг 300 грамм “гашиш” моддаси яширилгани фош қилинди. Ҳужжатлар процессуал тартибда расмийлаштирилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, бу катта миқдордаги гиёҳвандлик воситалари Россия Федерациясига олиб кетилаётган бўлган. Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ва суриштирув ишлари давом этмоқда. Фуқаролардан шундай ҳолатларга дуч келсалар, ДХХнинг 1520 қисқа рақамига хабар бериш сўралади, шахсий маълумотларингиз махфийлиги кафолатланади.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса