Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Март
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25
26
27
28
29
30
31

Нурафшондан Тошкентга тезюрар автобус тизими жорий этилади

0

Нурафшон шаҳридан Тошкент шаҳрининг Бектемир туманигача тезкор автобус қатновини йўлга қўйиш мақсадида "Bus rapid transit" (BRT) тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг 24 март куни қабул қилинган қарорида маълум қилинган.

Қарорга мувофиқ, "Тошкент–Нурафшон" автомобиль йўлини қайта таъмирлаш орқали замонавий экспресс автобус тизимини ташкил этиш кўзда тутилган. Ушбу лойиҳанинг ташаббускори сифатида Автомобиль йўллари қўмитаси белгиланган.

Маълум қилинишича, тезюрар автобуслар учун йўлнинг ўрта қисмида алоҳида махсус йўлаклар ажратилади. Шунингдек, 9 та замонавий, ёпиқ ва иқлим назоратига эга бекатлар барпо этилиши режалаштирилган бўлиб, улар орасидаги масофа ўртача 2,9 километрни ташкил қилади.

Лойиҳанинг умумий қиймати 119 миллион 642,7 минг АҚШ долларига баҳоланган. У халқаро молия институтлари ҳамда давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

Шу билан бирга, "Автойўлинвест" агентлиги ушбу лойиҳада буюртмачи вазифасини бажаради. Режага кўра, мазкур транспорт тизими 2028 йил охирига қадар тўлиқ ишга туширилиши кутилмоқда.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса