Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Март
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27
28
29
30
31

Ўзбекистон халқаро юк ва йўловчи ташишида янги рухсатнома тартибини жорий этди

0

Ўзбекистон ҳукумати 25 мартдаги 114-сонли қарор билан “Автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишга рухсатномаларни бериш, алмаштириш ва улардан фойдаланиш тартиби”ни тасдиқлади.

Янги низомга мувофиқ, халқаро ташишлар учун рухсатномаларни бериш, алмаштириш ва улардан фойдаланиш тартиби аниқ белгиланди. Бу тартиб миллий ва хорижий ташувчилар учун тенг қўлланилади.

Шунингдек, рухсатномаларда ташиш турлари ва улардан фойдаланиш шартлари алоҳида кўрсатилади. Рухсатномалар бир неча асосий тоифаларга ажратилган: икки томонлама юк ташиш, транзит юк ташиш, шунингдек учинчи давлатга ёки учинчи давлатдан юк ташиш учун махсус рухсатномалар. Универсал рухсатномалар эса бир вақтнинг ўзида бир нечта турдаги ташишларни амалга ошириш имконини беради.

Йўловчи ташишларига оид рухсатномалар ҳам алоҳида таснифланган бўлиб, улар икки томонлама ва транзит қатновларда номунтазам йўловчиларни ташиш учун мўлжалланган. Шу билан бирга, мунтазам халқаро йўловчи ташишлар фақат давлатлар ўртасидаги келишувлар асосида ташкил этилади ва бу жараён ваколатли органлар томонидан мувофиқлаштирилади.

Янги тартиб рухсатномаларни тартибга солиш ва халқаро автомобиль ташувларини аниқ ва адолатли тартибда амалга ошириш имконини беради.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса