Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Март
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29
30
31

Юлдуз Ражабова: "Турмуш ижодимга тўсқинлик қилмади"

0

Яқиндагина турмуш қурган актриса Юлдуз Ражабова ўзининг шахсий ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳақида берилган саволларга самимий жавоб қайтарди.

Журналист томонидан актрисага:

“Аввало, турмуш қурганингиз билан табриклаймиз! Шахсий ҳаётингизда катта ўзгариш бўлди. Бу ижодингизга қандай таъсир кўрсатди? Ҳозирда қандай лойиҳалар билан бандсиз ёки дам оляпсизми?” деган савол берилди.

Юлдуз Ражабова эса бу саволга қуйидагича жавоб берди:

“Ҳеч қандай таъсири бўлмади, ҳаммаси аввалгидек давом этмоқда. Турмуш ўртоғим мени доим қўллаб-қувватлайди. Биз бу қарорни онгли равишда қабул қилганмиз ва ҳозир ҳам бир-биримизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга ҳаракат қиляпмиз.

Яқинда Ўзбекистонда суратга олинган бир лойиҳа якунланди ва унинг премераси бўлиб ўтди. Фильм "Осмону фалакларда" деб номланади. Шунингдек, Қозоғистондан ҳам бир лойиҳа таклиф қилинган эди — у ҳам фильм бўлиб, премераси бўлиб ўтди ва яқин кунларда томошабинларга тақдим этилади. Ҳозирча шу лойиҳалар”, — деди актриса.

Актрисанинг ушбу фикрлари унинг турмушдан кейин ҳам ижодий фаолиятини фаол давом эттираётганини кўрсатди.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса