Миср президенти Трампдан урушни тўхтатишни сўради
0
Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси АҚШнинг собиқ раҳбари Дональд Трампга мурожаат йўллаб, Эрон билан боғлиқ можарони барҳам топтиришга чақирди.
Унинг таъкидлашича, ҳозирги вазиятда зиддиятни тўхтатиш жуда муҳим аҳамиятга эга. Шу муносабат билан у Трампга алоҳида илтимос билан юзланди.
“Илтимос, илтимос, илтимос, урушни тўхтатишга кўмаклашинг, чунки фақатгина сиз бу ишни амалга оширишга қодирсиз”, — дея баёнот берди Миср етакчиси.
