Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Апрель
2026
1 2 3 4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

Қўқонда банк ходими мижозини ўлдириб, жасадни каналда яширишга уринмоқда

0

Қўқон шаҳрида банк ходими томонидан содир этилган ваҳшийлик воқеаси терговга тортилди. Бош прокуратура ахборот хизмати маълум қилишича, шаҳардаги банклардан бирининг кредит бўлими мутахассиси А.Т. гумонланувчи сифатида қўлга олинган. У мижозни ўлдириб, жасадни Катта Фарғона каналига ташлаганини иқрор бўлган.

Тергов маълумотларига кўра, жабрланувчи С.Э. 31 март куни автомашина учун кредит олиш мақсадида банк филиалига келган. У билан кредит бўлими ходими ўртасида тортишув юзага келган. Сўнг улар Tracker русумли автомашинада Ўзбекистон тумани “Тараққиёт” МФЙ ҳудудига йўл олган. Бу ерда А.Т. ошхона пичоғи билан С.Э.ни бўйин соҳасига бир неча марта уриб, қасддан ўлдирганини тан олган.

Жасад иш жойида қолдирилиб, А.Т. ишини давом эттириб, соат 19:00 ларда автомашинасини олиб Катта Фарғона каналининг Ўзбекистон тумани, Тўлаш маҳалласи ҳудудига келиб, жасадни сувга ташлаган.

Ҳозирда жиноят иши Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) бўйича қўзғатилган. Жабрланувчининг жасади ҳали топилмаган, қидирув ишлари давом этмоқда.

Қидирув ишларига ФВВнинг Фарғона вилоят бошқармаси ходимлари жалб этилган бўлиб, маҳаллий аҳоли вакиллари ҳам излаш ишлари давомида иштирок қилмоқда.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса