Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Апрель
2026
1 2 3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

Хитойда аниқланган янги вирус қанчалик хавфли?

0

Хитойда илгари қайд этилмаган янги турдаги чорва касаллиги аниқлангани ҳақида халқаро ОАВ хабар бермоқда. Ушбу вирус қисқа вақт ичида ҳайвонлар орасида тез тарқалиш хусусиятига эга экани билан мутахассислар эътиборини тортмоқда.

Касаллик мамлакатнинг Гансу вилояти ҳамда Шинжон-Уйғур автоном ҳудудидаги икки фермер хўжалигида аниқланган. Мазкур ҳудудлар бир нечта давлатлар, жумладан Россия билан чегарадош бўлиб, бу ҳолат касалликнинг кенгроқ ҳудудларга ёйилиш хавфини оширмоқда. Жами 6229 бош қорамолдан 219 тасида инфекция аниқланган.

Шундан сўнг касаллик аниқланган барча ҳайвонлар йўқ қилинган, зарарланган ҳудудларда эса кенг кўламли дезинфекция ишлари олиб борилган. Лаборатория таҳлиллари ушбу вирус яшурнинг САТ1 турига мансублигини кўрсатган бўлиб, бу тур Хитой ҳудудида илгари учрамаган.

Мутахассислар айниқса вакцина масаласига алоҳида эътибор қаратмоқда. Чунки ҳозирда қўлланилаётган вакциналар ушбу турга қарши етарли ҳимоя бермайди. Шу сабабли касалликнинг тез тарқалиш эҳтимоли юқори баҳоланмоқда.

Айни пайтда қўшни Россияда ҳам чорва касалликлари билан боғлиқ вазият мураккаблашиб бормоқда. Сўнгги ойларда турли ҳудудларда қарийб 90 минг бош қорамол йўқ қилингани қайд этилган. Дастлаб бу бошқа касаллик сифатида баҳоланган бўлса-да, айрим мутахассислар унинг ҳам яшур билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини илгари сурмоқда.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса