Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Апрель
2026
1 2 3 4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

“У нафақат ҳинд, балки дунё гўзалига айланган юлдуз” Айшвария Рай тарихи

0

Айтишларича, машҳур модел Айшвария Рай “Ҳиндистон гўзали” танловига ҳужжат топширганида, 20 нафар номзод бу турдаги соҳибжамолнинг борлигини кўриб, иштирок этишдан воз кечган. Бугунги кунда Айшвария нафақат ҳинд, балки Ғарб кино оламида ҳам йирик юлдуз, шунингдек, танлов тарихидаги “Энг муваффақиятли дунё гўзали” унвонининг мутлақ соҳибасидир.

Райнинг шоу-бизнес оламига кириши: умид ва интилиш

Айшвария шоу-бизнесга қадам қўйишига ишониш қийин эди, чунки унинг оиласи кино оламидан анча узоқ эди.

Болалик ва таълим: Шифокорликни орзу қилган ақлли қиз

Айшвария Рай 1973 йил 1 ноябрда Ҳиндистон армияси биологи Кришнараж Рай ва уй бекаси Вринда оиласида дунёга келган. Оила кичик саналар эди: ўғли Адитя (ҳозирда денгиз флоти офицери) ва қизи Айшвария.

Рай сулоласи Жанубий Ҳиндистон, Карнатака штати, Мангалор шаҳридан келиб чиққан. Айшвария болалигидан уч тил — инглиз, ҳинд ва она тили тулуда эркин сўзлашган. 1970 йилларнинг ўрталарида отасининг иши боис оила Мумбайга кўчиб ўтди.

Дўстлари ва яқинлари эслашича, Айш ҳар доим ўқишда етакчи бўлган ва рақс санъатига қизиққан. У ўз дастлабки интервьюларида шундай деган эди:

“Мен синфда ҳар доим биринчи бўлганман. Фақат бир марта, 7-синфда учинчи бўлиб қолганман. Бу менга қанчалик оғир бўлганини яхши эслайман. Ўшанда энг зўри бўлиш қанчалик муҳимлигини тушунганман. Шундан кейин кунлаб ухламай, тунлаб дарс тайёрлаб, барча фанларда яна биринчи бўлдим”.

Модельликдан дунё саҳнасига: юлдузликка йўл

Унинг гўзаллиги ҳақидаги гап-сўзлар тез тарқалган. Синфдошлари ва устозлари кўк кўзли Айшварияни кўриш истагида коллеж дарвозаси олдида навбатга турганини эслайди.

Коллеждаги устози унга портфолио қилишни маслаҳат берган. Бу ижтимоий тармоқлар пайдо бўлишидан аввалги даврда бўлган. Фотосуратчилар Гаутам Ражадҳякша ва Фаррох Чотиа уни оддий талабадан профессионал моделга айлантирди.

1993 йилда Амир Хон билан Pepsi реклама ролиги қизнинг карьерасини ўзгартирди. Шундан сўнг у жанубий ҳудудларда турли тиллардаги рекламаларда кўриниш бошлади. Дўстларининг маслаҳати билан “Ҳиндистон гўзали — 1994” танловига ҳужжат топширди. 20 нафар қизнинг қатнашишдан воз кечиши эса шов-шувли воқеа бўлди.

Тарихий ғалаба ва оилавий бахт

Мусобақада Айшвария пешқадам эди, лекин сўнгги турда Сушмита Сенга ютқазиб, иккинчи ўринни эгаллади. Шу билан бирга, у дарҳол “Дунё гўзали — 1994” танловида рекорд балл билан ғолиб бўлди. 20 йилдан сўнг, 2014 йилда у тарихдаги “Энг муваффақиятли дунё гўзали” деб эътироф этилди.

Ғалабадан сўнг кино оламига қадам қўйди. 1997 йилда Мани Ратнамнинг “Дуэт” фильмда дебют қилди. Тез орада у Болливуднинг энг талабгир актрисасига айланди ва ўн йилдан сўнг Голливуд экранларида ҳам кўринди.

2007 йилда у Абхишек Баччан билан турмуш қурди. 2026 йилга келиб, уларнинг никоҳи 19 йиллик мустаҳкам ва намунавий оилавий риштага айланди.

Бугунги фаолият

Она бўлганидан сўнг Айшвария экранларда камроқ кўрина бошлади. Сўнгги йиллардаги энг йирик лойиҳаси Мани Ратнам томонидан суратга олинган “Каверининг ўғли” эпик драмаси бўлди (2022-2023).

Фильм танқидчиларнинг юксак эътирофига сазовор бўлди ва тамил киноси тарихидаги энг юқори даромад келтирган фильмлардан бири бўлди. Бугунги кунда ҳам Айшвария Рай нафақат ҳинд киносининг юзи, балки жаҳон миқёсида гўзаллик ва нафосат рамзи бўлиб қолмоқда.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса