Ўзбекистонни рад этган Йоахим Лёв Гана термасини ЖЧда бошқариши мумкин
Ўтган йили Ўзбекистон миллий терма жамоаси бошқаришига таклиф қилинган машҳур немис мутахассиси Йоахим Лёв бу галги жаҳон чемпионатида қатнашиш имкониятига эга бўлди. Унинг янги вазифаси Гана терма жамоаси билан қисқа муддатли шартнома доирасида фаолият юритиш — фақат 2026 йилги ЖЧ учун амалга оширилиши кўзда тутилмоқда.
Topskills Sports UK нашри хабар қилишича, Лёв 24 соат давом этган музокаралар натижасида шахсий ва молиявий шартлар бўйича келишувга яқин турибди. Мураббий ойига тахминан 150 000 евро маош олиши кутилмоқда.
Йоахим Лёв Германия терма жамоаси билан 2014 йил Бразилияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ғолиб чиқиб, бутун дунёга ўз маҳоратини исботлаган эди. Унинг фаолиятида Европа ва жаҳон футболидаги энг нуфузли турнирлардаги тажриба асосий омил саналади.
Шунингдек, АҚШ, Мексика ва Канада мезбонлик қиладиган 2026 йилги жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлгача бўлиб ўтади. Гана терма жамоаси “L” гуруҳида жойлашган ва плей-оффга чиқиш йўлида Англия, Хорватия ва Панама жамоалари билан рақобатлашади.
Йоахим Лёвнинг қўл остида Гана футболчилари бу мусобақада ўз салоҳиятини намойиш этишга ҳаракат қилади ва унинг тажрибали раҳбарлиги жамоага янги стратегик устунликлар бериш имконини беради. Бу эса мухлислар учун катта қизиқиш ва умид яратади.
