Афғонистондаги зилзила Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида сезилди
3 апрель куни кечқурунги соат 21:12 да Афғонистонда кучли ер силкиниши содир бўлди ва унинг таъсири Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида ҳам сезилди, дея хабар бермоқда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг маркази.
Маълумотларга кўра, эпимаркази Тошкентдан 526 км жануб-шиғрида жойлашган бу зилзила магнитудаси 6 ва чуқурлиги 207 км ни ташкил қилган.
Ҳудудлар бўйича таъсири қуйидагича баҳоланди:
- Сурхондарё вилоятида 3 балл, 314 км масофада;
- Фарғона вилоятида 3 балл, 420 км;
- Наманган вилоятида 2–3 балл, 485 км;
- Андижон вилоятида 2–3 балл, 477 км;
- Сирдарё вилоятида 2–3 балл, 457 км;
- Тошкент вилоятида 2–3 балл, 520 км;
- Тошкент шаҳрида 2–3 балл, 526 км.
Қайд этиш керакки, бу кун давомида кузатилган иккинчи ер силкиниши бўлди. Эрталаб Тожикистон ҳудудида рўй берган зилзила ҳам Ўзбекистондаги шаҳар ва вилоятларда сезилиб, аҳолини ҳушёрликка чақирган эди.
Ҳавфсизлик ва тайёргарлик чоралари аҳоли учун муҳим аҳамиятга эга, шу боис, зилзила ва табиий офатларга қарши барча зарур огоҳлантириш тизимлари самарали фаолият олиб бориши зарур.
Томошабинлар ва аҳоли учун бу каби хабарлар жуда муҳим ва диққат билан кузатилиши керак.
