Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Апрель
2026
1 2 3 4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

Англия Премьер-лигасида энг кўп маош олувчи футболчилар топ-5 рейтинги

0

Франциянинг L’Équipe спорт нашри Англия Премьер-лигасида ойлик энг юқори даромад олувчи беш нафар футболчини эълон қилди. Уларнинг маошлари бошқа чемпионат ва клублар футболчилари учун орзу бўлиши табиий.

Рўйхатда “Манчестер Сити” ҳужумчиси Эрлинг Холанд биринчи ўринни эгаллаб турибди. Норвегиялик юлдузнинг ойлик маоши 2,63 миллион еврони ташкил этади.

Қуйида Премьер-лигада ойлик энг кўп маош олувчи футболчилар ТОП-5 рўйхати келтирилмоқда:

  • Эрлинг Холанд (“Манчестер Сити”) — 2,63 млн евро
  • Муҳаммад Салоҳ (“Ливерпуль”) — 2 млн евро
  • Каземиро (“Манчестер Юнайтед”) — 1,75 млн евро
  • Виржил ван Дейк (“Ливерпуль”) — 1,75 млн евро
  • Бруну Фернандеш (“Манчестер Юнайтед”) ва Букайо Сака (“Арсенал”) — 1,5 млн евро

Ўзбекистонлик мухлислар эътиборини ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусановнинг Премьер-лигадаги маоши жалб қилади. 22 ёшли футболчимиз ҳозирда йирик юлдузлар даражасида даромад топмаса ҳам, Capology портали маълумотларига кўра, Абдуқодир “Манчестер Сити”да йилига 3,8 миллион евро ишлайди.

Унинг клуб билан имзолаган шартномаси 2029 йил 30 июнгача давом этади ва бу муддатда жами 15,2 миллион евро даромад топиши мумкин. Албатта, клуб билан келишувни янгилаганда бу сумма ўзгариши эҳтимолдан холи эмас.

Эслатиб ўтамиз, Ҳусанов профессионал фаолиятини Беларуснинг “Энергетик-БГУ” жамоасида бошлаган ва кейин Франциянинг “Ланс” клубига кўчиб ўтган, бу даврда унинг маоши ҳозиргидан анча паст бўлган.

Англия Премьер-лигаси клублари жаҳон футболида футболчиларга энг юқори маош таклиф қилиши билан ҳам ажралиб туради, бу эса мухлислар учун доим қизиқарли статистика ҳисобланади.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса