“Манчестер Сити” — “Ливерпуль”: Тахминий таркиблар билан танишинг
Бугун Англия кубогининг 1/4 финал босқичи доирасида энг қизиқарли учрашувлардан бири — “Манчестер Сити” ва “Ливерпуль” жамоалари ўртасидаги дастлабки баҳс бўлиб ўтади. Ҳар икки жамоа мухлислари бу учрашувни интизорлик билан кутмоқда, чунки ўйин нафақат чемпионлик йўлидаги муҳим босқич, балки рақобатчи жамоаларнинг ҳозирги формаси ва салоҳиятини баҳолаш имконияти ҳам саналади.
Учрашувдан аввал спорт нашрлари жамоаларнинг эҳтимолий асосий таркибларини эълон қилишди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов “шахарликлар” сафида дастлабки дақиқалардан майдонга тушиши кутилмоқда.
“Sports Mole” нашрининг тахминига кўра, “Манчестер Сити”нинг эҳтимолий асосий таркиби қуйидагича шаклланган:
- Траффорд; Нунес, Ҳусанов, Гехи, Аит-Нури; Бернарду, Родри, O'Рaйли; Семеньо, Холанд, Шерки.
Шунингдек, “Ливерпуль”нинг эҳтимолий асосий таркиби эса:
- Мамардашвили; Собослаи, Конате, Ван Дейк, Керкез; Макаллистер, Гравенберх; Салах, Виртц, Гакпо; Экитике.
“CityXtra” нашри ҳам Абдуқодир Ҳусановнинг асосий таркибда бўлиши эҳтимолини кўрсатди ва унинг жамоага қўшадиган самарали таъсирини таъкидлади.
Ҳусанов бу мавсумда икки марта ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди ва дунёнинг энг кучли ҳужумчиларига қарши майдонда ўз қобилиятини кўп марта исботлади. Унинг тезлиги, техник имкониятлари ва хавфсизликка берилган эътибори бу баҳсда муҳим омил бўлиши кутилмоқда.
Шунингдек, “Ливерпуль” ҳужум чизиғи бу мавсумда муаммоларга дуч келган бўлса-да, уларда ҳали ҳам ҳар қандай ҳимояни синаб кўриш учун етарли куч мавжуд. Ҳусановнинг юқори суръат ва мустаҳкам ўйини, шу билан бирга жамоасига тактик жиҳатдан қўшадиган фойдаси, учрашув натижасига сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин.
“CityXtra” нашрининг талқинига кўра, “Манчестер Сити”нинг эҳтимолий таркиби:
- Траффорд; Нунеш, Ҳусанов, Аке, Аит-Нури; Нико, О'Рaйли, Бернарду; Савиньо, Мармуш, Доку.
Маълумот учун, учрашув Тошкент вақти билан соат 16:45 да бошланади. Мухлислар бу баҳсдан юқори эмоционал кайфият ва қатор аниқ голлар кутишмоқда.
Абдуқодир Ҳусанов учун бу учрашув нафақат шахсий муваффақиятни намоён этиш, балки халқаро аренада ўзбек футболининг нуфузини янада ошириш имконияти ҳам ҳисобланади. Мухлислар унинг майдондаги ҳаракатларини катта қизиқиш билан кузатадилар.
