Самандар Ҳамрақулов қизининг 3 ёшини нишонлади
Сўнги пайтларда бошловчи сифатида фаолият юритаётган Самандар Ҳамрақулов ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида қувончли хабар билан ўртоқлашди. У қизи Марямхоннинг 3 ёшга тўлганини маълум қилиб, Instagram саҳифасига самимий сурат жойлади.
Санъаткор ушбу қувончли сана муносабати билан сурат остига юракдан чиққан шеърий сатрларни ҳам ёзиб қолдирди. Унда фарзандига бўлган меҳр, шукроналик ва оталик туйғулари чуқур акс этган:
“Аллоҳга хамдлар айтиб,
Гуноҳ ишлардан қайтиб,
Зикр, саловот айтиб,
Сабр қилдим, Марямхон.
Сизни сўраб роббимдан,
Тавба деб, гунохимдан,
Мехрибон Аллохимдан,
Тилаб олдим Марямхон.
Хар нени кўрди бу бош,
Гох бошимга тегди тош,
Онангга тилаб бардош,
Суяб олдим, Марямхон.
Толеинг бўлсин баланд,
Тилингдан бер асал қанд,
Туну кун сен билан банд,
Бўлиб қолдим, Марямхон.
Гўзал қизим Марямхон,
Асал қизим Марямхон,
Яратганнинг неъмати,
Ширин сўзим Марямхон.”
Мазкур пост қисқа фурсатда мухлислар эътиборини тортди. Кўплаб кузатувчилар Марямхонни туғилган куни билан табриклаб, самимий тилаклар ва илиқ сўзлар ёзиб қолдиришди.
