«Сурхон» Термизда «Бухоро»ни устидан муҳим ғалаба қозонди
Ўзбекистон Суперлигасининг 5-туридан ўрин олган сўнгги беллашувда «Сурхон» ўз майдонида «Бухоро» жамоасини қабул қилди. Голларга бой ва қизиқарли кечган учрашувда мезбонлар 3:1 ҳисобида ишончли ғалабага эришди.
Ўйиннинг илк дақиқалариданоқ «Сурхон» фаолликни қўлга олди. 6-дақиқада Суннатулло Абдуллажонов ҳисобни очиб, жамоасини олдинга олиб чиқди. Орадан кўп ўтмай, 9-дақиқада Стефан Чинеду аниқ зарба билан устунликни икки бараварга оширди ва меҳмонлар ҳимоясини шок ҳолатга солди.
33-дақиқада «Бухоро» ҳужумчиси Шаҳзодбек Убайдуллаев жавоб голини киритиб, интригани қайтарди. Бироқ биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида «Сурхон» яна устунлигини намоён қилди — 45+3-дақиқада Чинеду пеналтидан аниқ зарба йўллаб, дубл қайд этди ва ҳисобни 3:1 кўринишига олиб келди.
Иккинчи бўлимда ҳар икки жамоа ҳужумларда ҳаракат қилган бўлса-да, ҳисоб ўзгармади. Мезбонлар ўйинни назорат остида ушлаб турди ва муҳим уч очкони қўлга киритди.
Суперлига. 5-тур
Сурхон – Бухоро 3:1
Голлар: Суннатулло Абдуллажонов, 6 (1:0), Стефан Чинеду, 9 (2:0), Шаҳзодбек Убайдуллаев, 33 (2:1), Стефан Чинеду, 45+3 пен (3:1)
Сурхон: 86.Даврон Мерганов, 2.Беҳрузжон Каримов, 4.Нодирхон Неъматхонов, 5.Жамалдин Хожаниязов (3.Беҳруз Жуматов, 60), 6.Беҳзод Шамсиев (с), 7.Достонбек Турсунов (11.Ричард Эмека Фрайдей, 69), 8.Ҳумоюн Шербўтаев (14.Тоҳиржон Ашурбаев,60), 9.Чинеду Стефен, 10.Суннатулла Абдуллажонов (21.Торнике Жебниаури, 46), 17.Сарвар Абдуҳамидов, 66.Беҳруз Шайдулов.
Бухоро: 12.Умиджон Ҳамроев, 2.Велько Филипович, 7.Хуршидбек Мухторов (с), 10.Шаҳзодбек Убайдуллаев (9.Ника Качарава,57), 11.Темур Мамасидиқов, 17.Жавоҳир Рўзиев (22.Асадбек Жўрабоев, 73), 21.Михеил Башелеишвили (6.Равшан Ҳайруллаев, 46), 25.Шерзод Эсанов, 27.Муҳаммад Юлдашев, 88.Доминик Бегич (78.Владимир Родич, 46), 97.Шaхбоз Жўрабеков.
Ушбу натижадан сўнг «Сурхон» очколари сонини 7 тага етказиб, турнир жадвалида 9-поғонага кўтарилди. «Бухоро» эса 10 очко билан 5-ўринга тушиб қолди.
Бу ғалаба «Сурхон» учун нафақат турнир жадвалидаги ҳолатни яхшилаш, балки жамоанинг руҳий ҳолатини кўтариш нуқтаи назаридан ҳам катта аҳамиятга эга бўлди. Мухлислар эса Чинедунинг самарали ўйини ва жамоанинг жонкуяр ҳаракатларидан мамнун бўлиб, кейинги ўйинларда ҳам шундай натижаларни кутишмоқда.
