Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Апрель
2026
1 2 3 4 5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

Ҳиндистон 7 йилдан сўнг Эрон нефтини қайта импорт қилди

0

Яқин Шарқдаги беқарор вазият ва таъминотдаги узилишлар фонида Ҳиндистон Эрон нефтини қайта сотиб олишни бошлади. Бу ҳақда мамлакат нефт вазирлиги расман маълум қилди.

CНБC маълумотига кўра, Ҳиндистон сўнгги етти йил ичида илк бор Эрондан нефт импорт қилди. Қайд этилишича, бу сафар тўлов жараёнлари ҳеч қандай муаммосиз амалга оширилган.

Маълумотларга қараганда, Яқин Шарқдаги кескинлик сабаб таъминот занжирларида узилишлар юзага келгани Ҳиндистон нефтни қайта ишлаш корхоналарини янги манбаларга мурожаат қилишга ундаган. Шу орқали улар Эрон нефтини харид қилишни яна бошлаган.

Энергетика вазирлиги ҳам бу жараёнда молиявий тўсиқлар йўқлигини алоҳида таъкидлади. Бу эса икки давлат ўртасидаги энергетик ҳамкорлик қайта жонланаётганидан дарак беради.

Эслатиб ўтиш жоиз, Ҳиндистон сўнгги марта Эрондан нефтни 2019 йилда, АҚШ санкциялари жорий этилгунга қадар импорт қилган эди. Энди эса глобал вазият таъсирида ушбу ҳамкорлик яна қайта тикланмоқда.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса