Озода Нурсаидова мухлисларни янги тарона билан ҳайратда қолдирди (видео)
Машҳур хонанда Озода Нурсаидова ўзининг янги қўшиғини мухлисларга тақдим этди. “Қўрқмайдиганлар” номли тарона 3 апрель куни премера қилиниб, қисқа вақт ичида катта қизиқиш уйғотди.
Қўшиқ YouTube платформасига жойланганига ҳали 2 кун ҳам тўлмасдан, қарийб 500 мингга яқин томоша йиғишга муваффақ бўлди. Бу эса хонанданинг ижоди мухлислар томонидан ҳали ҳам катта қизиқиш билан кузатилаётганини яна бир бор исботлади.
“Қўрқмайдиганлар” ўзининг мазмуни, жўшқин оҳанги ва чуқур маъноси билан тингловчилар қалбидан жой олди. Тарона ҳаётда қўрқмасдан олдинга интилиш, ўз йўлидан қайтмаслик ғояларини тарғиб этади.
Мухлислар қўшиқни илиқ кутиб олиб, ижтимоий тармоқларда фаол тарзда фикр билдиришмоқда. Кўплаб изоҳларда хонанданинг ижроси юқори баҳоланиб, унинг ҳар бир янги лойиҳаси алоҳида воқеа сифатида қаралаётгани таъкидланмоқда.
Шу тариқа, “Қўрқмайдиганлар” қисқа вақт ичида оммалашиб, яна бир хит сифатида эътироф этилишга улгурди.
