Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Апрель
2026
1 2 3 4 5 6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

Андижон вилояти ҳокими ўринбосари 50 минг доллар олаётганда ушланди

0

Андижон вилояти ҳокими ўринбосари Исомиддин Исманов ўз шахсий уйида 50 минг АҚШ доллари пора олган вақтда қўлга олинди. Kun.uz’нинг прокуратура тизимидаги манбаси ушбу маълумотни тасдиқлади.

Маълум қилинишича, ҳоким ўринбосари фуқарога тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун Бобур шаҳарчаси ҳудудидаги давлат захирасида сақланаётган 20 сотих ер майдонини вилоят қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси орқали аукционга қўйишни ва унинг номига расмийлаштиришни ва келгусида қурилиш учун рухсатнома олиб беришни ваъда қилган, бунинг эвазига эса 50 минг доллар талаб қилган.

Фуқаронинг аризасига асосан, 4 апрель куни Давлат хавфсизлик хизмати ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорликда тезкор тадбир амалга оширди. Ҳоким ўринбосари сўралган маблағни ўз уйида олаётган пайтда ушланди.

5 апрель куни Андижон вилояти прокуратураси томонидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси 4-қисми «а» банди ва 28,211-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳоким ўринбосари процессуал тартибда ушланди.

Исомиддин Исманов 2025 йил декабридан буён Андижон вилояти ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

У муқаддам Ички ишлар вазирлиги тизимида турли лавозимларда ишлаган. Хусусан, 2022–2025 йилларда Андижон вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган. Шунингдек, у 2021 йилда «Содиқ хизматлари учун» медали билан тақдирланган эди.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса