Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Апрель
2026
1 2 3 4 5 6 7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

Ҳарбийлар пенсиясининг оширилиши: Қонун лойиҳаси Олий Мажлисда қабул қилинди

0

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида "Ҳарбий хизматчилар (ходимлар) ва уларнинг оила аъзоларининг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.

Ушбу қонун лойиҳаси ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оилаларини пенсия билан таъминлашдаги тартибни такомиллаштириш, пенсия тайинлаш шартлари, турлари ва миқдорларини яхшилашга қаратилган.

Лойиҳага кўра, 30 йилдан ортиқ хизмат қилган ҳарбийлар учун пенсия ҳисоблашда иш ҳақининг инобатга олинадиган улуши 75 фоиздан 100 фоизгача ошириш таклиф этилмоқда. Шунингдек, пенсия ҳисоблаш базасини 10 баравардан 12 бараварга ошириш ҳам назарда тутилади.

Ҳужжатнинг мақсади узоқ йиллар давомида хизмат қилган ҳарбийларни рағбатлантириш, уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва ҳарбий хизматнинг жозибадорлигини оширишдир.

Қонуннинг қабул қилиниши пенсия таъминоти тизимида ягона ва барқарор механизмларни шакллантиришга ёрдам беради, дея таъкидлади депутатлар.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса