Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Апрель
2026
1 2 3 4 5 6 7 8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

Адабиётимиз учун катта йўқотиш: Қамчибек Кенжа вафот этди

0

Ўзбек адабиёти ва маданияти учун оғир йўқотиш юз берди. Бугун, 8 апрель куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, фидойи устоз, истеъдодли шоир ва ёзувчи, публисист ҳамда таржимон Қамчибек Кенжа 80 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси расман хабар берди.

Марҳум ижодкор 1946 йил 15 августда Андижон вилоятининг Избоскан туманига қарашли Гуркуров қишлоғида таваллуд топган. У Тошкент давлат университети (ҳозирги Миллий университет) филология факультетини муваффақиятли тамомлаб, бутун умрини адабиёт ва маърифат йўлига бағишлади.

Қамчибек Кенжа ўзининг серқирра ижоди билан ўзбек адабиётида ўзига хос из қолдирган. Унинг илк шеърий тўплами — “Соғинч” (1975) китобхонлар томонидан илиқ қарши олинган бўлса, “Яшил барг” номли ҳикоялар тўплами унинг наср соҳасидаги салоҳиятини намоён этди.

Шундан сўнг ижодкорнинг “Кўнгил кўчалари” (1979), “Ишқинг тушса” (1981), “Орзумандлар” (1982), “Нотаниш гул” (1986), “Тоғ йўлида бир оқшом” (1987), “Соҳилдаги сув париси” (1993), “Қизил гуллар” (1995), “Соҳибжамол аёл сири” (1996), “Кулгибахш умр” (1997), “Бобурийлардан бири” (2000), “Бахт қуши ёки ушалган орзулар” (2001), “Хамир учидан патир ёхуд кулча ҳикоялар” (2005), “Сайланма” (2006) каби қатор асарлари чоп этилди.

Унинг асарлари орқали инсон руҳияти, муҳаббат, орзу-умид ва ҳаёт фалсафаси чуқур ва таъсирчан тарзда ёритилди. Ижодкор нафақат адабиёт, балки ёш авлод тарбиясига қўшган ҳиссаси билан ҳам алоҳида эътироф этилган эди.

Қамчибек Кенжа ўзининг самарали ижоди, самимий қалами ва халқчил асарлари билан китобхонлар қалбидан чуқур жой олган ижодкор сифатида ёдда қолади.

Марҳумнинг яқинларига, дўст ва мухлисларига чуқур таъзия билдирамиз.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса