Артемис II экипажи Ерга қайтмоқда
НАСАнинг Артемис II миссияси экипажи Ой атрофида муваффақиятли кузатув даврини якунлагандан сўнг Ерга қайтмоқда. НАСА 6 апрел куни кечқурун Орион космик кемаси Ой атрофида айланиб юрганидан сўнг уйга қайтаётганини эълон қилди. Бу ҳақда Dw.com хабар беради.
Шарқий вақт билан соат 21:35 да Артемис II экипажи Ерга қайтишни бошлади. НАСА эфирида астранавт Кристина Коч миссия инсониятнинг космосдаги энг узоқ масофасини босиб ўтганини, 1970 йилда Апполон 13 миссияси томонидан ўрнатилган аввалги рекордни янгилаганини тасдиқлади. Экипаж Ердан 407,000 километр масофага етди.
Орион космик кемаси 1 апрел куни АҚШнинг шарқий соҳилидан учирилди. Бортда НАСА астранавтлари Рейд Вайсман, Виктор Гловер ва Кристина Коч, шунингдек, Канада космик агентлиги астранавти Жереми Хансен бор. Миссия Ой атрофида айланиб, олти кун давомида мустақил ҳаётни таъминлай оладиган янги космик кийимларни синовдан ўтказишни ўз ичига олди.
