Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Апрель
2026
1 2 3 4 5 6 7 8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

Трамп огоҳлантирди: Эронни қўллаган давлатларга 50 фоизлик бож

0

Доналд Трамп Эрон атрофидаги вазият юзасидан кескин баёнот билан чиқди. Унинг таъкидлашича, Эронни ҳарбий техника ва қурол-яроғ билан таъминлаётган давлатларга нисбатан жиддий иқтисодий чоралар қўлланилади.

АҚШ раҳбарига кўра, бундай давлатлардан Америка бозорига олиб кириладиган барча маҳсулотларга дарҳол 50 фоизлик бож тўлови жорий этилади. Бу қарор ҳеч қандай истисно ёки имтиёзларсиз амал қилади.

“Эронни ҳарбий жиҳатдан қўллаб-қувватлаётган ҳар қандай мамлакатга нисбатан қатъий чоралар кўрилади. АҚШ бозорига киритиладиган барча товарларга 50 фоизлик таъриф қўйилади ва бу борада ҳеч қандай енгиллик берилмайди”, — дея баёнот берди у.

Мутахассислар фикрича, мазкур қарор халқаро савдо муносабатларига жиддий таъсир кўрсатиши ва айрим давлатлар ўртасида иқтисодий тарангликни кучайтириши мумкин.

Шу билан бирга, таҳлилчилар бу каби чоралар Эрон билан ҳамкорлик қилаётган давлатлар учун қўшимча босим воситаси сифатида хизмат қилишини таъкидламоқда.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса