Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Апрель
2026
1 2 3 4 5 6 7 8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

Болани урган тарбиячи узр сўради: “Халқим, кечиринг”

0

Оҳангарон шаҳридаги мактабгача таълим муассасасида содир бўлган нохуш ҳолат кенг жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлган эди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода тарбиячининг болага нисбатан жисмоний куч ишлатиб, уни ҳақорат қилаётгани акс этгани кўплаб норозиликларга сабаб бўлди.

Мазкур ҳолат ортидан тарбиячи Ш.А. билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилингани хабар қилинган эди. Орадан кўп ўтмай, у жамоатчиликка видеомурожаат қилиб, ўз қилмиши учун кечирим сўради.

“Қилган ишимдан чин дилдан пушаймонман. Халқимдан узр сўрайман. Бу хатони бошқа такрорламасликка сўз бераман. Жуда қаттиқ афсусдаман. Илтимос, мени кечиринглар”, — деди у мурожаатида.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳам мазкур ҳолат юзасидан муносабат билдириб, воқеа атрофлича ўрганилганини маълум қилди. Текширув натижаларига кўра, муассаса раҳбарияти томонидан тарбиячи билан меҳнат муносабатлари видеонинг ўзи тарқалган куниёқ бекор қилинган.

Мутахассислар бундай ҳолатлар болалар тарбияси ва хавфсизлиги масаласига янада жиддий ёндашиш зарурлигини кўрсатишини таъкидламоқда. Шу билан бирга, жамоатчилик ҳам болаларга нисбатан ҳар қандай зўравонликка мутлақо тоқат қилмаслик кераклигини билдирмоқда.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса