Қидирувдаги шахс топилиб, алиментдан бўлган қарздорлиги ундирилди
Мажбурий ижро бюросининг Бекобод шаҳар бўлими иш юритувига Фуқаролик ишлари бўйича Бекобод туманлараро судининг 2020 йил 13 ноябрь кунги суд буйруғига кўра, қарздор М.Ю.дан ундирувчи Ю.Ю. фойдасига вояга етмаган 1 нафар фарзанди таъминоти учун 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган. Шу куннинг ўзида ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган. Ота вояга етмаган фарзанди учун алимент пулларини суд буйруғида белгиланган миқдорини тўлашдан бўйин товлаб келган.
Давлат ижрочиси қарздорни бир неча маротаба расман огоҳлантирган бўлишига қарамасдан, алимент қарздорликни тўлашдан ҳамда бўлимга келишдан бўйин товлаб келганлиги сабабли унга нисбатан қидирув эълон қилинган.
Олиб борилган қидирув ишлари жараёнида, қарздор Тошкент шаҳрида топилиб, бўлим давлат ижрочисига топширилган.
Қарз ҳисоблаш қарорига кўра, алиментдан бўлган қарздорлиги жами 79 млн. 280 минг сўмни ташкил қилган, унга тўламаслик оқибатлари ҳақида ҳуқуқий тушунтириш бериб, огоҳлантирилганидан сўнг қарздорлик тўлиқ тўланди.
