Актриса ва актёрнинг қизи Бибинисо 4 ёшда (видео)
0
Актриса Мадина Нигматуллаева ва актёр Маҳмуд Турсунов оиласида қувончли кун — уларнинг қизи Бибинисо 4 ёшни қарши олди.
Шу муносабат билан Маҳмуд Турсунов ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида қизалоғи иштирокидаги самимий видеони улашди. Видеога актёр “С днём рождения, қизим 4” дея меҳрга тўла изоҳ қолдирган.
Қисқа вақт ичида ушбу пост кўплаб мухлислар эътиборини тортди. Изоҳларда кузатувчилар Бибинисони туғилган куни билан самимий табриклаб, унга узоқ умр, мустаҳкам соғлик, бахтли болалик ва ёрқин келажак тилашди.
Бибинисонинг беғубор табассуми ва қувноқ кайфияти акс этган видео ижтимоий тармоқларда илиқ таассурот уйғотди.
