Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Апрель
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

Турк актёри Бурак Ўзчивит Тошкентга келмоқда (спектакль билан)

0

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, машҳур турк актёри Бурак Ўзчивит тез орада Тошкентга ташриф буюради. У “Истанбулнинг энг гўзал қизи” номли саҳна асари билан пойтахтда чиқиш қилиши режалаштирилган.

Маълум қилинишича, ушбу жонли моноспектакль 2026 йил 2 май куни Ўзбекистон Миллий кино санъати саройида намойиш этилади. Томошабинлар машҳур актёрни театр саҳнасида жонли ижрода кўриш имконига эга бўладилар.

Спектаклда Бурак Ўзчивит ижро этаётган қаҳрамон — оддий автомеханик Октем бўлиб, у Истанбулнинг шовқинли ва тартибсиз ҳаётида кечадиган ўз ҳаётий ҳикоясини сўзлаб беради. Асарда инсон тақдири, орзу-умидлар, ҳаёт синовлари ва муҳаббат каби мавзулар чуқур ёритилган.

Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, мазкур саҳна асари замонавий драматик ечимлари ва актёрнинг кучли ижроси билан томошабинларда катта таассурот қолдириши кутилмоқда. Шунингдек, бу ташриф актёр мухлислари учун унутилмас маданий воқеага айланиши мумкин.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса