Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Апрель
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

Эртага айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда

0

Эртага, 10 апрель куни Ўзбекистоннинг айрим жойларида ёмғир ёғиши мумкин ва сел-тўшқин ҳолатлари кузатилиши эҳтимоли бор. Бу ҳақда Ўзгидрометнинг об-ҳаво тахминида маълум қилинган.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлиб, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқ томондан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-12 даража, кундузи 23-25 даража атрофида бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳам ҳаво ўзгарувчан, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 23-28 даража бўлиши мумкин.

Бухоро ва Навоийда ҳаво ўзгарувчан, баъзи жойларда ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 22-27 даража атрофида бўлади.

Тошкент ва Сирдарёда ҳаво ўзгарувчан бўлиб, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 20-25 даража бўлади.

Жиззах, Самарқанд ва Қашқадарёда ҳаво ўзгарувчан, баъзи ҳудудларда ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 20-25 даража атрофида бўлади.

Сурхондарёда ҳаво ўзгарувчан, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 22-27 даража атрофида бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғонада ҳаво ўзгарувчан, ёғингарчилик кузатилмайди. Кечаси ва эрталаб баъзи ҳудудларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 20-25 даража атрофида бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан, баъзи жойларда ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳолатлари юзага келиши эҳтимоли бор. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1-6 даража, кундузи 10-15 даража атрофида бўлади.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса