Эрон Олий раҳбари яқин орада халққа мурожаат қилиши кутилмоқда
0
Эрон Олий раҳбари Мужтабо Хоманаий яқин кунларда мамлакат халқи билан тўғридан-тўғри мурожаат орқали чиқиши мумкин. Бу ҳақда унинг Ҳиндистондаги вакили Абдул Мажид Ҳаким Илоҳий ТАСС агентлигига маълум қилди.
Вакилнинг сўзларига кўра, Олий раҳбарнинг чиқиши тез орада амалга ошиши кутилмоқда ва у бевосита халққа мурожаат йўллаши режалаштирилган.
“Биз у кишининг яқин вақт ичида чиқиш қилиб, тўғридан-тўғри халқ билан мулоқот қилишига умид қиламиз”, — деди Абдул Мажид Ҳаким Илоҳий.
