Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Апрель
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

Ўзбекистонга энг кўп телефон етказиб берувчи давлат аниқланди

0

2026 йилнинг январь–февраль ойларида Ўзбекистонга 13 та хорижий давлатдан жами 909 951 дона мобил қурилма олиб кирилган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Қайд этилишича, импорт қилинган телефонларнинг умумий қиймати 175,4 миллион АҚШ долларини ташкил этган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 357,4 минг донага ёки 64,7 фоизга кўпдир.

Телефон импортида асосий улуш Хитойга тўғри келган бўлиб, ушбу давлатдан 704 353 дона қурилма олиб кирилган. Шунингдек, Ветнамдан 183 996 дона, Ҳиндистондан 12 572 дона телефон импорт қилинган.

Бундан ташқари, Корея Республикасидан 4 924 дона, Қирғизистондан 1 923 дона, Индонезиядан 1 582 дона қурилма етказиб берилган. Қолган 601 дона телефон эса бошқа давлатлар ҳиссасига тўғри келган.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса