Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Апрель
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

Феруза Норматова турмуш ўртоғи билан сир тутган янгилигини ошкор қилди!

0

Актриса Феруза Норматова шахсий ҳаётидаги қувончли янгиликни мухлислари билан бўлишди. У ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали турмуш ўртоғи билан янги уйга кўчиб ўтганини маълум қилди.

Санъаткор ўз изоҳида янги уйини “каттагина ва дид билан безатилган маскан” сифатида таърифлаб, бу ютуқ учун турмуш ўртоғига миннатдорлик билдирди. У инсонлар турли гап-сўзлар айтиши мумкинлигини, бироқ ўзи яқин инсонининг меҳнати ва оиласи учун қилган саъй-ҳаракатларини яхши билишини таъкидлади.

Феруза Норматова шунингдек, ҳар қандай вазиятда турмуш ўртоғини қўллаб-қувватлашини ва унга ишонишини алоҳида қайд этди. У олдинда яна кўплаб қувончли кунлар борлигига ишонч билдирди.

Актрисанинг ушбу хабари ижтимоий тармоқларда илиқ кутиб олинди. Мухлислар унга бахт, фаровонлик ва янги хонадонда файз тилаб самимий тилаклар билдирмоқда.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса