Турмуш даврида бирга қурилган дўкон улуши иккига бўлинди
Мажбурий ижро бюроси Давлатобод туман бўлими томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида яна бир суд қарори амалда таъминланди.
Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг ҳал қилув қарорига асосан, фуқаро М.А фойдасига фуқаро И.М. дан турмуш даврида биргаликда қурилган савдо дўконининг 1/2 қисм улуши ундирилиши белгиланган.
Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор томонидан белгиланган мажбуриятлар ихтиёрий равишда бажарилмаганлиги сабабли, давлат ижрочилари томонидан қонуний чоралар кўрилди. Олиб борилган тадбирлар натижасида мазкур мулк улуши ҳисобидан қарийб 97 миллион сўм маблағ ундирилиб, ундирувчи фойдасига йўналтирилди.
Мазкур ҳолат суд қарорларининг ижросини таъминлашда Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан тизимли ишлар амалга оширилаётганини яна бир бор намоён этди.
Мажбурий ижро бюроси томонидан суд ҳужжатлари ижросини таъминлаш борасидаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.
