Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Апрель
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

Қарши ва Улуғнорда ноқонуний дори савдоси фош этилди

0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши шаҳар бўлими ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида қонун талабларига зид равишда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро З.Қ. қўлга олинди.

Текширув ва кузатув ишлари давомида у 29 дона капсула ҳамда 60 дона “Gabaten” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини фуқарога 500 АҚШ доллари эвазига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушлангани маълум бўлди.

Шу каби навбатдаги ҳолат Департаментнинг Улуғнор туман бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда аниқланди. Унда фуқаро Ж.А. фуқаро М.Х.га хорижда ишлаб чиқарилган 4 дона “Регапен” ҳамда 1 дона “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини 670 минг сўмга сотган вақтида қўлга олинди.

Ушбу дори воситалари ҳам ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаларига мувофиқ жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тегишли идоралар томонидан қонунга хилоф дори айланмасига қарши кураш қатъий давом эттирилмоқда.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса