Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Апрель
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

Эъзоза Каримова педагогларга муҳим этика ва масъулият чақируви қилди

0

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзоза Каримова тизимда фаолият юритаётган барча таълим муассасалари ходимларига расмий мурожаат билан чиқди. Унда педагоглардан болаларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳурмат қилиш, уларнинг руҳий ҳолатига эҳтиёткорлик билан ёндашиш устувор вазифа экани алоҳида таъкидланди.

Мурожаатда қайд этилишича, ҳар бир ўқитувчи ва тарбиячи учун болаларни асраш, уларга нисбатан эҳтиромли муносабатда бўлиш ҳамда соғлом психологик муҳитни таъминлаш асосий касбий тамойилга айланиши шарт.

Вазир педагогик жамоаларни ҳар қандай ноўрин ҳаракатлар, бепарволик ёки масъулиятсизлик ҳолатларининг олдини олишга чақирар экан, касбий этика меъёрларига қатъий риоя қилиш ва юқори маданият кўрсатиш зарурлигини урғулади.

Шунингдек, таълим муассасаларида барқарор, ижобий ва инсонпарвар муҳит яратиш, болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш ҳар бир ходимнинг асосий бурчи экани таъкидланди.

“Ҳар қандай вазиятда амалдаги қонунчилик, ички тартиб-қоидалар ва касбий этика талабларига тўлиқ амал қилиниши шарт. Бу борада лоқайдликка мутлақо йўл қўйилмайди. Ҳар бир ходим ўз фаолияти натижалари учун шахсан жавобгар эканини чуқур англаши лозим. Раҳбар сифатида сизлардан доимий ҳушёрлик, юксак масъулият ва фидойиликни кутаман”, — дейилади вазир мурожаатида.

Мазкур чақириқ таълим тизимида интизом, масъулият ва болаларга бўлган эътиборни янада кучайтиришга қаратилгани билан аҳамиятли.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса