Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Апрель
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

ДХХ тадбири: кучли таъсир қилувчи дориларни ташиётганлар қўлга олинди

0

Фото: ДХХ

Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан божхона ва ички ишлар органлари билан ҳамкорликда гиёҳвандлик воситалари ва кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши қаратилган тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида Қўқон шаҳрида яшовчи, 1994 ва 2002 йилларда туғилган икки нафар шахс ўзларининг таниши — Қўштепа туманида истиқомат қилувчи, 2001 йилда туғилган фуқаронинг “Жентра” русумли автомашинасида Фарғона туманига боргани маълум бўлди. Улар у ерда қўшни республикадан мамлакат ҳудудига ноқонуний ўтказилган 11 650 дона “Регапен” дори воситасини қабул қилиб олишган.

Шундан сўнг, мазкур дори воситаларини Қўқон шаҳрига олиб кетаётган вақтларида тезкор гуруҳ томонидан Учкўприк тумани ҳудудида тўхтатилган. Маълум қилинишича, қонунбузарлар автомашинадан дориларни улоқтириб, воқеа жойидан қочишга уринган, аммо режалари амалга ошмаган.

Дастлабки суриштирувларда ушбу шахслар мазкур турдаги дори воситаларини Фарғона ва Қўқон шаҳарларида яшовчи шахсларга сотиш билан шуғулланиб келгани аниқланган.

Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қонунни муҳофаза қилувчи органлар фуқаролардан кундалик ҳаётда шу каби қонунбузилиш ҳолатларига дуч келган тақдирда, ДХХнинг 1520 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб хабар беришни сўрамоқда. Шахс сир сақланиши кафолатланади.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса