Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Апрель
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

Рашид Холиқов севги ҳикоясини ошкор қилди (видео)

0

Хонанда Рашид Холиқов “Эслаймиз” дастуридаги суҳбат давомида турмуш ўртоғи билан қандай танишгани ҳақида самимий ва ҳазиломуз тарзда сўзлаб берди.

Бошловчининг “Турмуш ўртоғингиз билан қандай танишгансиз?” деган саволига хонанда кулиб жавоб қайтарди. Унинг айтишича, у рафиқаси Саида билан 1992 йилда опаларининг тўйида танишган. “Биз хизматга борганмиз. Бир пайт қарасам, чиройли қиз кириб келди. Шу қиз билан танишсам, деганман. Ўша пайтларда телефон, телеграм йўқ эди. Қоғозга исмимни, телефон рақамимни ёзиб, 'қўнғироқ қилинг' деб Жамол ака орқали бериб юборганман”, — дейди у.

Хонанданинг айтишича, Саида бир жинни қилай деб қўнғироқ қилган, аммо бу оддий қўнғироқ уларнинг тақдирини боғлаб қўйган. “Шунақаям жинни қилдики, мана бугун тўрт нафар набирали бўлиб ўтирибмиз. Икки йил учрашиб юрдик ва 1994 йилда тўйимиз бўлди. Мана орадан 31 йил ўтибди, ҳалигача бир-биримиз жинни қилиб юрибмиз”, — дея кулиб эслади санъаткор.

Мазкур суҳбат ижтимоий тармоқларда катта қизиқиш уйғотди. Кўплаб мухлислар хонанданинг оилавий ҳаётига ҳавас билдириб, самимий ва илиқ изоҳлар қолдиришмоқда.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса