Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Апрель
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

"Челси" Энцо Фернандесни қайтарди: Росеньор вазиятни қандай изоҳлади?

0

"Челси" бош мураббийи Лиам Росеньор ярим ҳимоячи Энцо Фернандеснинг жамоага қайтиши юзасидан муносабат билдирди.

Аргентиналик футболчи оммавий баёнотлари сабабли клуб томонидан икки ўйинга четлатилган эди. Шу сабаб у “кўклар” таркибида "Манчестер Сити"га қарши муҳим учрашувни ўтказиб юборди ва жамоа ўз майдонида 0:3 ҳисобида мағлубиятга учради.

Росеньорнинг таъкидлашича, қабул қилинган қарор шахсий зиддиятлар билан боғлиқ эмас, балки клуб манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида амалга оширилган.

“Ҳар қандай жамоага Энцо каби футболчи етишмайди. Лекин биз бу қарорни узоқ муддатли манфаатлар нуқтаи назаридан қабул қилдик. Менинг Фернандес билан мутлақо шахсий муаммоларим йўқ. У сешанба куни жамоага қайтади. Энцо — жуда кучли футболчи ва яхши инсон. Унинг қайтишини сабрсизлик билан кутяпман. Биз аллақачон суҳбатлашиб олдик,” — деди у.

Фернандеснинг сафга қайтиши “Челси” учун муҳим янгилик сифатида баҳоланмоқда, айниқса жамоа сўнгги мағлубиятдан кейин таркибни янада мустаҳкамлашга эҳтиёж сезмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 18 апрель куни АПЛнинг 33-тури доирасида "Челси" ўз майдонида "Манчестер Юнайтед"ни қабул қилади.

Чемпионлик кураши қизғинлашиб бораётган паллада ҳар бир футболчининг қайтиши жамоа учун катта аҳамият касб этмоқда.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса