МИБ: Келин сеплари бюро ходимлари ёрдамида қайтарилди
0
Баъзида дабдабали тўйлар ортидан қилинган ортиқча харажатлар оқибатида оилада турли низолар келиб чиқишига сабаб бўлмоқда.
Ачинарлиси шундаки, баъзида бундай келишмовчиликлар оилалар бузилишига ҳам олиб келмоқда.
Мажбурий ижро бюросининг Сирдарё вилояти Боёвут туман бўлими иш юритувига келиб тушган суд қарорига кўра, собиқ куёвнинг уйида қолган 16 турдаги келинлик сепларини ундирувчига олиб берилиши белгиланган.
Дастлаб жавобгар тараф сепларини олиб кетилишига қаршилик кўрсатган бўлсада, давлат ижрочисининг тушунтириш ишлари натижасида, суд қарорида кўрсатилган барча сеплар келинга олиб берилди.
