Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Апрель
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

АҚШда яна бир ўзбек талабаси вафот этди

0

АҚШнинг Нью-Йорк штатидаги нуфузли олий таълим муассасаларидан бири — Stony Brook Universityда таҳсил олиб келган ўзбекистонлик талаба Муҳаммадюсуф Фахриддинов вафот этди. У мамлакатда “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиати сифатида ўқиб, истиқболли ёш мутахассислардан бири сифатида танилган эди.

Маълумотларга кўра, у компьютер технологиялари ва информатика йўналишининг бакалавриат 4-босқичида таҳсил олаётган бўлган. Яқинлари ва танишлари уни интизомли, билимга чанқоқ ва келажаги порлоқ ёшлардан бири сифатида таърифлашади. Унинг кутилмаган вафоти нафақат оиласи, балки ўқиш жамоаси ва ҳамкасблари орасида ҳам чуқур қайғу уйғотди.

Дастлабки маълумотларда айтилишича, талаба уйқуга кетганидан кейин уйғониб кетмаган. Вафот сабаби юрак фаолияти билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда, бироқ аниқ хулоса ҳозирча берилмаган. Ҳолат юзасидан АҚШнинг ваколатли ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Шу билан бирга, “Эл-юрт умиди” жамғармаси ҳам вазиятни назоратга олган. Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда консуллик идоралари билан ҳамкорликда барча ҳуқуқий ва ташкилий жараёнлар амалга оширилмоқда. Марҳумнинг жасадини ватанга қайтариш масаласи ҳам муҳокама қилинмоқда ва бу жараён назорат остида экани билдирилган.

Айни пайтда АҚШда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар билан боғлиқ яна бир оғриқли воқеа ҳам эслатиб ўтилмоқда. 2025 йил 13 декабрь куни Род-Айленд штатидаги Brown University ҳудудида содир бўлган отишма оқибатида Муҳаммадазиз Умурзоқов ҳалок бўлган эди.

Ўша воқеа Providence шаҳрида, университетнинг инженерлик ва физика факультети жойлашган бино атрофида рўй берган. Қора кийимдаги номаълум шахс томонидан амалга оширилган ҳужумда икки киши ҳалок бўлиб, яна саккиз киши жароҳат олгани маълум қилинган.

Бу каби хабарлар хорижда таҳсил олаётган ёшлар хавфсизлиги, соғлиги ва умумий ҳолатига бўлган эътиборни янада кучайтириш заруратини яна бир бор кўрсатмоқда. Ҳозирда барча ҳолатлар бўйича тергов ишлари давом этмоқда.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса