Ғайбулла Турсунов Бухорадан келган ашаддий мухлисаси учун кутилмаган сюрприз қилди!
Машҳур хонанда Ғайбулла Турсунов ўзининг ашаддий мухлисаларидан бири — Бухоролик Дилдора опа билан учрашиб, унинг орзусини амалга оширди. Хонанда ижтимоий тармоқларда жойлаган видеосида бу кун у учун ҳам алоҳида аҳамиятга эга эканини таъкидлади.
Санъаткорнинг айтишича, Дилдора опа узоқ йиллардан буён унинг ижодини қўллаб-қувватлаб келади. Қайси вилоятда концерт бўлмасин, мухлиса имкон қадар қатнашиб, фаол иштирок этиб келган. У нафақат содиқ мухлис, балки хонанда учун доимо кайфият улашувчи инсон сифатида эътироф этилди.
Шу сабабли бу сафар хонанда ташаббусни ўз қўлига олиб, Дилдора опа учун унутилмас кун ташкил этди. У Тошкентга келган мухлисаси билан учрашиб, махсус дастурхон ёзиб, самимий суҳбат ва илиқ муҳит яратди. Бу учрашув нафақат мухлиса, балки хонанданинг ўзи учун ҳам қувончли лаҳзаларга бой бўлди.
Мазкур воқеа мухлислар томонидан илиқ кутиб олинди. Кўпчилик буни санъаткор ва мухлис ўртасидаги ҳақиқий ҳурмат ва меҳрнинг ёрқин намунаси сифатида баҳоламоқда.
