Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Апрель
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

Арне Слот "Ливерпул"нинг трансфер сиёсати ва келажагини очиқлади...

0

"Ливерпул" бош мураббийи Арне Слот жамоанинг ёзги трансфер режалари ҳақида фикр билдириб, клуб олдида мураккаб, бироқ зарур қарорлар турганини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, янги футболчиларни сафга қўшиш учун аввал айрим ўйинчилар билан хайрлашишга тўғри келади. Яъни, жамоа молиявий ва спорт режасини мувозанатда ушлашга мажбур.

“Биз аввал сотишимиз керак, шундагина янги харидларни амалга ошира оламиз. Айрим футболчиларни эса бепул йўқотишга ҳам тўғри келмоқда. Бу ёз биз учун катта синов бўлади, аммо клуб бундай модел аввал ҳам ишлаганини исботлаган.

Мен кўп марта айтганимдек, келажак ижобий кўринади, айниқса бу ёзда кучли ўйинчилар кетганидан кейин уларнинг ўрнини тўлдириш имкони бўлса.

Ҳозир биз ўтиш давридамиз. Ҳар бир клубда шундай цикл бўлади — кучли даврлар тугайди, янги босқич бошланади. Жамоага катта ҳисса қўшган футболчилар кетган ёки кетиш арафасида.

Афсуски, бу ҳолат эркин трансферлар орқали ҳам давом этмоқда. Муҳаммад Салоҳ, Эндрю Робертсон ва Трент каби футболчилар атрофида ҳам шундай вазият кузатилмоқда. Клуб эса янги сармоя қилиш учун аввал киримни таъминлаши керак.

Ўтган мавсум ҳам осон бўлмаган — янги ўйинчиларни олиш учун бир нечта футболчини сотишга тўғри келган,” — деди Слот.

Футболда бу табиий жараён — бир эшик ёпилса, бошқаси очилади. "Ливерпул" учун ҳам янги давр айнан шу ердан бошланиши мумкин.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса