Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Апрель
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

Тошкентдаги мусиқа мактабига Фаррух Зокиров номи берилади

0

Тошкент шаҳрида жойлашган болалар мусиқа ва санъат мактабларидан бирига Фаррух Зокиров номи берилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Президент томонидан жорий йил 15 феврал куни қабул қилинган қарорда маълум қилинган.

Мазкур ҳужжатга кўра, Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги 7-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабига таниқли санъаткор номи берилади. Ушбу ташаббус ижодкор меросини кенг тарғиб қилиш ва уни ёш авлодга етказиш мақсадини кўзлайди.

Шунингдек, мактаб фаолиятида бир қатор янгиликлар жорий этилади. Жумладан, “Ялла” номидаги болалар ансамбли ташкил этилиб, ёшлар ижодий лабораторияси йўлга қўйилади. “Устоз-шогирд” анъаналари асосида эстрада йўналишида махсус маҳорат мактаблари ташкил этилиши режалаштирилган.

Мазкур маҳорат мактабларида фаолият юритувчи устоз-ижодкорлар давлат бюджети ҳисобидан рағбатлантирилиб, уларга ҳар ойда юқори миқдорда ҳақ тўланади. Бу эса малакали мутахассисларни жалб этиш ва сифатли таълимни таъминлашга хизмат қилади.

Бундан ташқари, 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб республиканинг турли ҳудудларидан иқтидорли ўқувчилар саралаб олинади ва улар учун бепул эстрада хонандалиги курслари ташкил этилади. Ушбу жараён доирасида ёзги ижодий тўгараклар ҳам йўлга қўйилади.

Мактабда замонавий овоз ёзиш ва тасвирга олиш студияси барпо этилиб, у саҳна жиҳозлари ва либослар билан жиҳозланади. Ўқувчиларнинг ижодий ишлари эса телевидение ва халқаро онлайн платформаларда намойиш этиб борилади.

Маълум қилинишича, Маданият вазирлиги томонидан мактаб зарур мусиқа асбоблари, замонавий техника воситалари ҳамда дарслик ва нота тўпламлари билан тўлиқ таъминланади. Бу каби чора-тадбирлар ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлаш ва миллий санъатни янада ривожлантиришга хизмат қилади.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса